22 дек 07:30
Янгиликлар
Теннис
Сабина Анқарадаги турнир жуфтлигида ярим финалга чиқди
Туркиянинг Анқара шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Яккаликдаги иштирокини иккинчи даврада тўхтатган Сабина энди бор эътиборини жуфтликлар беллашувига қаратган.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси жуфтликда россиялик Екатерина Яшина билан тандем хосил қилган. Улар кеча чорак финал баҳсида турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги - россиялик Вероника Кудерметова ва болгариялик Александрина Найденовадан 7:5, 3:6, тай‑брекда 10:6 ҳисобида устун келишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар