21 июн 17:37
Янгиликлар
Теннис
Сабина Шарипова Москвадаги турнирни ғалаба билан бошлади
Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг доллардан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.
Ушбу мусобақада биринчи рақамли ракетка сифатида таснифланган ҳамюртимиз Сабина Шарипова илк даврада россиялик Карин Саркисовага қарши кортга чиқди.
2 соату 43 дақиқа давом этган учрашувда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси 6:4, 6:7(5), 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар