16 ноя 14:30
Янгиликлар
Теннис
Сабина Шарипова Шеньжендаги иштирокини якунлади
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Хитойнинг Шеньжень шаҳрида ўтказилаётган турнирдаги иштирокини якунлади.
Мусобақанинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз нуфузли турнирнинг яккалик баҳслари илк даврасида хитойлик Шуай Пенга имкониятни бой берди.
Шуай турнирда тўртинчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Бир соату 22 дақиқа давом этган учрашувда Пен 6:0, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўлланма олди. Аввалроқ, Сабина америкалик дугонаси билан бирга жуфтлик мусобақасида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрган эди.
Таққослаш учун, Шуай Пен дунё рейтингида 103, Сабина Шарипова эса 153-ўринни эгаллаб турибди. Шуай ўз вақтида дунёнинг 14-ракеткаси бўлган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар