29 янв 10:05
Янгиликлар
Теннис

Сабина St. Petersburg Ladies Trophy саралашини ғалаба билан бошлади
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида старт олган нуфузли турнирнинг саралаш баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
St. Petersburg Ladies Trophy турнирининг соврин жамғармаси 710,900 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз ушбумусобақадаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади.
Кеча Сабина илк даврада Патриция Мария Тигга қарши кортга чиқди. Биринчи сет 6:2 ҳисобида Шарипова фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сетнинг бешинчи геймидан сўнг руминиялик теннисчи баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб, Сабина 4:1 ҳисобида олдинда эди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова дунё рейтингида 147, Патриция эса 107-ўринни эгаллаб турибди. Бугун ҳамюртимиз россиялик Анастасия Камардинага қарши кортга чиқади. 19 ёшли Камардина WTA рейтингида 201-поғонадан жой олган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар