30 янв 08:05
Янгиликлар
Теннис
Сабина St. Petersburg Ladies Trophy турнирининг асосий тўрига чиқа олмади
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган нуфузли турнирнинг саралаш баҳсларида иштирок этди.
St. Petersburg Ladies Trophy турнирининг соврин жамғармаси 710,900 АҚШ долларини ташкил қилади. Ҳамюртимиз ушбу мусобақадаги иштирокини саралаш баҳсларидан бошлади.
Сабина илк даврада Патриция Мария Тигни мағлубиятга учратганди. Лекин Шарипова асосий тўрга чиқиш имкониятини берувчи учрашувда россиялик Анастасия Камардинага 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова дунё рейтингида 147, Патриция Мария 107, 19 ёшли Камардина эса 201-поғонадан жой олган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар