19 сен 09:10
Янгиликлар
Теннис
Сабинанинг Питердаги илк рақибаси маълум, Оқгул саралашда ютқазди
Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланади.
Унда ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Питер турнирида саккизинчи рақам остида таснифланган. У илк даврада россиялик Мария Марфутинага қарши кортга чиқади.
Яна бир ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова эса асосий тўрга чиқа олмади. Саралаш турнирининг тўртинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилган вакиламиз ҳал қилувчи учрашувда сербиялик Весна Долонцга 7:6(5), 2:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар