21 июл 07:45
Янгиликлар
Теннис
Сабинанинг Сакраментодаги иккинчи рақибаси маълум бўлди
Истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова АҚШнинг Сакраменто шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳамюртимиз соврин жамғармаси 50 минг доллардан иборат турнирнинг яккалик баҳсларида саккизинчи рақам остида таснифланган. Шарипова илк босқичда австралиялик рақибаси Сторм Сандерсдан 3:6, 6:1, 6:2 ҳисобларида устун келди.
Эътиборлиси, Сабинанинг иккинчи даврадаги рақибаси ҳам австралиялик теннисчи бўлади. Бугун Шарипова чорак финал чиптаси учун 18 ёшли Прискилла Хонга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар