UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

15 ноя 16:08
Янгиликлар

Каратэ

Садриддин Сайматов: Мақсадим – каратэ бўйича илк Олимпия олтин медални Ватанимга тақдим этиш

Карантин сабабли мусобақалари кейинга қолдирилган спорт турларидан бири бу каратэ WKFдир.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бу фурсатдан унумли фойдаланган ҳолда, асосий эътиборни техник ва тактик машғулотларга қаратган. -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, кўп карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони, Ислом Бирдамлиги ўйинлари ғолиби Садриддин Сайматов билан интервью уюштирдик.

— Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу йил тақвим бўйича халқаро мусобақалар йўқ. Машғулотларда сизга нима мотивация беряпти?

— Биз спортчилар муайян бир мусобақа учун эмас, юрт шаънини ҳар дақиқада ҳимоя қилиш учун тайёр бўлишимиз шарт. Мени руҳлантирадиган жиҳат шу. Мақсадим Ватанимиз байроғини юксак чўққида кўриш ва бунга оз бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшиш. Нуфузли мусобақалар олдинда ва бу охиргиси бўлиб қолмайди. Йирик турнирларга оз вақт қолди ва бунга кўзларимни катта очган ҳолда жиддий таёргарлик кўришим керак. Рақибларим мен дам олган пайтда менга қарши техник ва тактик тайёргарлик кўришмоқда. Кўнглида мақсади бор спортчи ҳеч қачон қандайдир сабабларни ўйлаб, тўхтаб қолиши керак эмас. Тўхтаган одам вақти келиб ўтиргиси келади, ўтирган одам чўзилиб ётсам дейди. Ётган одамнинг эса орзулари ўлади ва у тирик мурдадан фарқи қолмайди.

— Карантиндан кейинги йиғинлар аввалгилардан нимаси билан фарқли ўтяпти?

— Ҳозирда бизда етарли вақт бўлганлиги сабабли кўпроқ ақлий машғулотлар, кузатувчанлик, жисмоний ва техник жиҳатларга кўпроқ урғу беряпмиз.

— Асосий рақибларни ҳис қилиш учун машғулотларда нималарга эътибор қилиняпти?

— Ҳозирда кўплаб рақибларимиз ҳудди биз сингари мусобақаларга чиқмаяпти ва биз олдинги тактик услубларга янги қўшимчалар қўшиб, техник хатолар устида ишлаб, тайёргарлик кўрмоқдамиз.

— Орзулар ҳақида гапирдингиз. Режа ва мақсадлар қандай?

— Олдинда мусобақаларимиз кўп. Уларга жиддий ҳозирлик кўриб, Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақадан муваффақиятли ўтишни, Олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни, каратэ бўйича илк Олимпиада олтин медалини юртдошларимизга тақдим этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда жамоамиз Тошкент вилоятидаги «Ширин булоқ» масканида йиғин ўтказмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг