UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0

11 авг 16:39
Янгиликлар

Стол тенниси

Саида Маҳмудова терма жамоа аъзоларини шуғуллантирди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси, тажрибали мураббий Саида Маҳмудова терма жамоа аъзоларига онлайн машғулот ўтказди.

Ҳар қандай шароитда ҳам хоҳиш бўлса, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг имкони бор. Бу эса айни дамда ҳукм сураётган карантин даврида ҳам спортчиларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уй шароитида бўлса-да, спорт билан шуғулланишлари учун жуда муҳимдир.

Жумладан, Саида Маҳмудова бошчилигида ўтган стол тенниси бўйича машғулотлар, теннисчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва техникаларини янада оширишга катта ҳисса қўшди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси тавсияси билан онлайн тарзда ўтган машқларни стол теннисчилар қунт билан ўзлаштирди. Машғулотлар давомида тажрибали мураббия шогирдларига керакли тавсиялари бериб борди.

– Доимо спорт билан шуғулланиш нафақат профессионал спортчиларни балки, ҳар бир инсонни руҳан тетик, жисмонан бақувват қилади. Айниқса, бугунги кунда кўпчилик инсонлар уй шароитида қолмоқда. Бу эса кам ҳаракатлик сабаб юзага келадиган ортиқча вазн тўпланиши, юрак ва қон тизимидаги касалликлар, нафас олиш каби муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабли ҳам, биз доимо онлайн машғулотларни ўтказиб келмоқдамиз. Машғулотлар давомида спортчиларга нафақат ўзлари, балки, ён-атрофдаги яқин инсонларини спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишларига ундамоқдамиз, – дейди С.Маҳмудова. – Профессионал теннисчиларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, энг аввало уларнинг руҳий ҳолатини бир маромда ушлаб туришлари учун, федерациямиз руҳшуноси томонидан ҳафтада икки маротаба психологик тренинглар ўтказилаётган бўлса, шифокоримиз ҳар куни уларнинг саломатликларини назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз мураббийлари томонидан олдинда турган мусобақаларга босқичма-босқич тайёрламоқда. Биз барча шароитга тайёр туришимиз керак. Умид қиламизки, тез орада пандемия ҳам тугайди ва барчамиз спорт мусобақаларда иштирок этамиз. Бу учун мен ва шогирдларим доимо тайёр.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг