17 июл 08:14
Янгиликлар
Теннис
Саидаъло Грузиядаги турнирда иккита учрашув ўтказди
Грузиянинг Телави шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада икки ҳамюртимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказаётганди. Шониғматжон Шофайзиев ва Саидаъло Саидкаримов рейтинг ўринлари сабаб саралаш турниридан баҳсларга қўшилишди.
Саралашнинг тўртинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилаётган Саидкаримов аввалига беларуслик Уладзислау Жукдан 6:3, 6:4, кейин исроиллик Оз Даниэлдан 6:3, 6:3 ҳисобида устун келди. Саралашнинг финал ўйинида эса аргентиналик Франко Фейттга 3:6, 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Шониғматжон Шофайзиев саралашнинг илк даврасида аргентиналик Лаутаро Агустин Фалабеллага 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар