UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0

30 янв 11:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов 2024 йилда UFC'га қайтадими?

Ҳамюртимиз 2024 йилда UFC'га қайтиши кутилаётган 20 нафар энг кучли жангчилар рўйхатига киритилди.

Мазкур рўйхат нуфузли MMA Junkie нашри томонидан тузилди.

Аҳамиятлиси, рўйхатдан ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам ўрин олди.

"Саидёқуб Қаҳрамонов

Ёши: 28

Вазн тоифаси: энг енгил, ярим енгил

Рекорди: 11-3

UFC'дан кетганидан буён қайд этган рекорди: ММАда 1-0, Каратэда 2-0

Саидёқуб Қаҳрамонов сўнгги пайтларда UFC'ни тарк этган энг кучли жангчилардан бири ҳисобланади. Ягона мағлубиятида ҳам кучли жанг кўрсата олган Қаҳрамоновнинг рекорди 2-1 кўринишида бўлса-да, унга 2023 йилда чиқиш эшиклари кўрсатилди. Шундан буён, Қаҳрамоновнинг рақиб топиш бўйича ҳафсаласи пир бўлган. У XMMA турнирида Рафаэль Костани (14-3-0) 55 сония ичида нокаутга учратади. Декабрь ойида Қаҳрамонов MMA Junkie билан суҳбатда ҳаётини ўзгартиргани ва UFC'дан яна бир имконият кутаётганини айтади. Хўш, у буни олармикан?", - дейилади MMA Junkie хабарида.


Қаҳрамоновдан ташқари яна 19 нафар жангчи ўзининг собиқ лигасига қайтиши мумкинлиги тилга олинган:

1. Ҳумберто Банденай

2. Талита Бернардо

3. Дакота Баш

4. Шейн Кэмпбелл

5. Рэнди Коста

6. Кайл Даукаус

7. Алекс да Сильва

8. Ҳадис Ибрагимов

9. Энтони Иви

10. Мэйсон Жонс

11. Бобби Моффет

12. Жозеф Моралес

13. Винс Моралес

14. Крис Моутиньо

15. Жастин Скоггинс

16. Эрик Шелтон

17. Альберт Туменов

18. Тимур Валиев

19. Юссеф Залал.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг