UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0

04 апр 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саидёқуб Қаҳрамонов ва Фирдавс Ҳасанов жанг қилиши керак бўлган XMMA турнири ноодатий сабаб туфайли қолдирилди

XMMA 6 турнири май ойига кўчирилган.

8 апрель тонгида Америка Қўшма Штатларининг Жанубий Каролина штатида аралаш жанг санъатлари бўйича XMMA 6 турнири ўтказилиши лозим эди. Бироқ, промоушеннинг facebook саҳифаси орқали маълум қилинишича, мазкур санада турнир ўтказиладиган аренада хавфсизлик ходимлари етишмовчилиги юз бериши мумкинлиги туфайли турнир қолдирилган. Эндиликда турнир 3 май куни бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур оқшомда ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов америкалик Франсиско Ривейрага қарши жанг қилиши керак эди. Яна бир ҳамюртимиз — Фирдавс Ҳасанов эса Жош Смитга қарши октагонга чиқиши кутилаётган эди.

Турнир доирасида жанг қилиши керак бўлган америкалик UFC собиқ жангчиси Луис Пеньянинг Instagram'да ёзишича, ташкилотчилар мусобақанинг бекор қилингани ҳақида жангчиларга ҳеч нарса айтмаган ва қўнғироқларга жавоб бермаган.

Саидёқуб Қаҳрамонов ҳам ушбу вазиятга муносабат билдирар экан, ташкилотчилардан ғазабда эканини яширмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг