UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0

25 янв 07:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Бибосинов Ҳасанбой Дўсматов билан қандай шартларга кўра жанг қилишини айтди

Қозоғистонлик жаҳон чемпиони Сакен Бибосинов Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов билан қандай шартларда жанг ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

- Сакен, Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбай Дўсматов sports.ru сайтига берган интервьюсида сиз билан яна жанг қилмоқчи эканлигини айтди. Аммо, қачон ва қаерда эканини айтмади. Ҳасанбой билан жанг қилишга қарши эмасмисиз? Қандай вазиятда у билан учрашишингиз мумкин?

- Ҳасанбой Дўсматов - Рио Олимпиадаси чемпиони, "Val Barker" кубоги соҳиби. Ўтган йили Сербияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ҳасанбой билан учрашиб, ғалаба қозонгандим. У матбуотга интервью берди ва журналистларга мен билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди. Албатта, мен иккинчи учрашувга қарши эмасман. Агар иккала томон ҳам келишса, албатта рингга чиқаман. Вазн тоифасидан қатъий назар, мен жангга розиман. Мен ҳозир профессионал боксчи эмасман.

Дўсматовнинг промоутер ва менежери бор. Менда эса йўқ. Шу мақсадда промоутерлик компания раҳбарлари қўнғироқ қилиб: "Ҳасанбой Дўсматов билан жанг қилмоқчимисан?" дейишса. - Мен мамнуният билан рози бўлардим. Ташкилотчи сана ва вақтни белгиласа, курашамиз. Кейин тўлов кичик бўлмаслиги керак. Менинг ҳам ютуқларим кўп. Мен Осиё, жаҳон чемпионлиги ва Олимпиада бронза медалларини қўлга киритдим ва камроқ пул эвазига бокс тушишни хоҳламайман. Агар таклиф ёқса, жанг қилишга тайёрман", - деди Бибосинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 янв 09:15:46
Uzbekfer
Хасанбой буёгига факат проф боксда юргани яхширок менимча. Хаваскорда у узига мотивация беролмаяпти. Аввалгидек сифатли бокс тушяпти , лекин кандайдир шиддат йуколган. Профида эса хали хаммаси олдинда.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг