UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

23 фев 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сакен Пўлатов: «Яқинда боксчиларимиз либосида WSB ғолибларининг юлдузчаси пайдо бўлади»

Хабарингиз бор, бокс бўйича WSB турнирининг IX мавсуми шу йилнинг октябрь ойида старт олади.

«Uzbek Tigers» жамоасининг янги мавсумда мусобақада иштирок этмаслиги ҳақидаги миш-мишлар расман рад этилди. Бокчиларимиз мухлисларни янги ғалабалар ва ажойиб натижалар билан хурсанд қилиш, шунингдек, Токио 2020 Олимпиадаси лицензияларини қўлга киритиш учун қўлдан келган барча ишни қиладилар. Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов «Uzbek Tigers» мазкур мусобақада ғолиб бўла олиши ҳақида гапирди.

«WSB мусобақасида иштирок этадиган «Uzbek Tigers» жамоаси маъмуриятининг янгиланиши натижаларни яхшилашга бўлган масъулиятни оширади. Федерациянинг биринчи галдаги вазифаси боксимиз муваффақиятининг давомий бўлишини таъминлашдир. WSB турниридаги муваффақиятли иштирок ҳам бизнинг асосий йўналишларимиздан бири ҳисобланади. «Uzbek Tigers» ғалаба қозонишни билади ва буни исботлай олган жамоа. Ишонамизки, яқин орада боксчиларимиз либосида WSB ғолибларининг юлдузчаси пайдо бўлади. Халқимизнинг жамоага бўлган ишончи ва меҳри бокчиларимизнинг ғалабаси учун ҳақиқий мотивация вазифасини бажаради», – деди Сакен Пўлатов.

Жамоанинг бош менежери Абдуллоҳ Сагдиев эса боксчиларимиз жанговар кайфиятда эканлигини қайд этди, шунингдек, у қўллаб-қувватлов учун мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

«Жамоа ва WSB турниридаги иштирок мен учун Ўзбекистон бокс федерациясидаги фаолиятимнинг масъулиятли вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз боксчиларимизнинг ғалаба қозона олишларини ва бунинг учун уларда барча нарса борлигини биламиз. Федерациянинг янги раҳбарияти жамоа мураббийлар штабини кучайтириш, моддий-техник базасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани катта аҳамиятга эга. Биз масъуллар жамоамизнинг ғалабаси учун бор куч, билим ва тажрибамизни ишга соламиз. Вақтни бой бермай, бугуноқ тайёргарликка киришишимиз лозим. Мавсум октябрь ойида бошланади. Йигитлар айни пайтда жанговар кайфиятда. Мухлисларимизга раҳмат. Шак шубҳа йўқки, биз ишончни оқлаймиз», – деди Абдуллоҳ Сагдиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг