04 фев 12:23
Янгиликлар
Футбол
Сала ўтирган самолёт қолдиғи топилди ФОТО
Қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётган гуруҳ "Кардифф" футболчиси Эмилиано Сала ўтирган самолёт қолдиғини топди.
Ўтган ҳафтада футболчи ва учувчини қидириш ишлари тўхтатилганди. Бироқ мухлислар ва бошқа машҳурлар томонидан йиғилган пуллар эвазига қидирув ишлари қайта бошланди. Унга янада каттароқ гуруҳ жалб қилинди ва бу ўз натижасини берди.
Маълумотларга кўра, самолёт қолдиғи шимолий Франциядан 450 километр узоқликда топилган. Самолёт кўплаб бўлакларга бўлиниб кетган, аммо ҳозирча Жеймс Ибботсон ва Эмилиано Саланинг жасади топилгани йўқ.
Ҳавола :
Фикрлар