UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 13:13Rizin 46. Илҳом Назимов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди 0

05 май 05:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Салимбой Абдувалиев 71 ёшда!

Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси-ўринбосари, таниқли меценат, иқтисодиёт фанлари номзоди Абдувалиев Салимбой Қирғизбоевич 71 баҳорни қарши оляпти.

Салимбой Абдувалиев - 1950 йилнинг 5 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекнинг танти фарзанди, кенг феъл, чуқур мушоҳадали, қарашларида шижоат барқ уриб турадиган Салимбой Абдувалиев 11 ёшидан Обид Назиров устозлигида кураш спорти билан шуғулланган. 

Мактаб давридаёқ дастлаб эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасига,  Бутуниттифоқ мактаб ўқувчилари Спартакиадасида иштирок этганидан сўнг эса Итттифоқ ўсмирлар терма жамоаси аъзолигига қабул қилинган. Ўсмирлар ўртасида беш карра Ўзбекистон чемпиони, СССР спорт устаси.

1996 йилда Салимбой Абдувалиевга Ўзбекистон эркин кураш федерациясини бошқариш топширилди. Умидли курашчиларни тайёрлаш, моддий таъминотини бўйнига олиш, уларни йирик турнирларда қатнашиш шарт-шароитини ташкил қилиш ишлари унинг фаолиятига айланди. 

Республикада халқаро миқёсдаги катта турнирлар ўтказиш амалиёти эгаллай бошланди. Салимбой Қирғизбоевичнинг ташаббуси ҳамда ҳомийлиги остида 1997 йилдан 2011 йилга қадар мамлакатимизда эркин ва юнон-рум кураши бўйича “Ўзбекистон Мустақиллиги” кубоги ўтказилди. Унинг молиявий кўмаги остида  кўплаб мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, эркин ва юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати (Тошкент, 25-28 май 1999 й.), Олимпиада саралаш мусобақаси (Тошкент, 19-21 февраль 2000 й.), ёшлар ўртасида эркин, юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионати (Тошкент, 9-13 август 2001 й.), Олимпиада саралаш мусобақаси (Тошкент, 13-14 март 2004 й.), эркин кураш  бўйича Жаҳон кубоги (Тошкент, 12-13 март 2005 й.), ёшлар ўртасида  эркин, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 25-27 июль 2008 й.), Сингапурда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига  эркин, юнон-рум кураши бўйича саралаш турнири (Тошкент, 30 апрель-2 май 2010 й.), аёллар ва эркаклар ўртасида эркин, ҳамда эркаклар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 19-22 май 2011 й.), аёллар ва эркаклар ўртасида эркин, ҳамда эркаклар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионати (Тошкент, 8-14 сентябрь 2014 й.), юнон-рум кураши  ҳамда қизлар орасида эркин кураш  бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 10-13 май 2018 й.) кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Салимбой Абдувалиев спортга қўшган буюк хизматлари учун 2000 йилда Халқаро кураш федерацияси (FILA) нинг “Олтин ордени” билан тақдирланган. Унга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этганлиги муносабати билан Мустақилликнинг 1 йиллиги, 10 йиллиги, 15 йиллиги, 20 йиллиги эсдалик нишонлари тақдим этилган. 2019 йилда у Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.  

Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Миллий Олимпия Қўмитасининг  фахрий ёрлиғи, бир неча бор Ўзбекистон спорт қўмитасининг эсдалик нишонлари берилган. 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда “Йилнинг энг яхши спорт ҳомийси” сифатида эътироф этилган. Унинг бошчилигидаги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бир неча бор Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг “Йилнинг энг яхши ассоциацияси” дипломига сазовор бўлган. 

Салимбой Абдувалиев 2005 йилда Юнеско ордени билан тақдирланган. 2006 йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. У Европа техника университети, Ганновер университети (Германия) фахрий доктори (2002 й), Корея Республикаси Juseong таълим коллежининг профессоридир (2006 й).

Сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, мураббийлар, ҳакамлар, юртимизнинг барча курашчилари номидан Салимбой Абдувалиевни бугунги шукрона кун билан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фарзандлар, набиралар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг