UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0

05 май 08:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Салимбой Абдувалиев 72 ёшда!

Бугун Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, таниқли меценат, иқтисодиёт фанлари номзоди, Людвиг Нобель мукофоти лауреати Салимбой Абдувалиев қутлуғ 72 ёшни қарши олдилар.

Салимбой Абдувалиев - 1950 йил 5 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекнинг танти фарзанди, кенг феъл, чуқур мушоҳадали, қарашларида шижоат барқ уриб турадиган Салимбой Абдувалиев 11 ёшидан Обид Назиров устозлигида кураш спорти билан шуғулланган. Мактаб давридаёқ дастлаб эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасига,  Бутуниттифоқ мактаб ўқувчилари Спартакиадасида иштирок этганидан сўнг эса Итттифоқ ўсмирлар терма жамоаси аъзолигига қабул қилинган. Ўсмирлар ўртасида беш карра Ўзбекистон чемпиони, СССР спорт устаси.

1996 йилда Салимбой Абдувалиевга Ўзбекистон эркин кураш федерациясини бошқариш топширилди. Умидли курашчиларни тайёрлаш, моддий таъминотини бўйнига олиш, уларни йирик турнирларда қатнашиш шарт-шароитини ташкил қилиш ишлари унинг фаолиятига айланди. 

Республикада халқаро миқёсдаги катта турнирлар ўтказиш амалиёти эгаллай бошланди. Салимбой Қирғизбоевичнинг ташаббуси ҳамда ҳомийлиги остида 1997 йилдан 2011 йилга қадар мамлакатимизда эркин ва юнон-рум кураши бўйича “Ўзбекистон Мустақиллиги” кубоги ўтказилди. Унинг молиявий кўмаги остида  кўплаб мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, эркин ва юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати (Тошкент, 25-28 май 1999 й.), Олимпиада саралаш мусобақаси (Тошкент, 19-21 февраль 2000 й.), ёшлар ўртасида эркин, юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионати (Тошкент, 9-13 август 2001 й.), Олимпиада саралаш мусобақаси (Тошкент, 13-14 март 2004 й.), эркин кураш  бўйича Жаҳон кубоги (Тошкент, 12-13 март 2005 й.), ёшлар ўртасида  эркин, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 25-27 июль 2008 й.), Сингапурда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига  эркин, юнон-рум кураши бўйича саралаш турнири (Тошкент, 30 апрель-2 май 2010 й.), аёллар ва эркаклар ўртасида эркин, ҳамда эркаклар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 19-22 май 2011 й.), аёллар ва эркаклар ўртасида эркин ҳамда эркаклар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионати (Тошкент, 8-14 сентябрь 2014 й.), юнон-рум кураши  ҳамда қизлар орасида эркин кураш  бўйича Осиё чемпионати (Тошкент, 10-13 май 2018 й.) кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Салимбой Абдувалиев спортга қўшган буюк хизматлари учун 2000 йилда Халқаро кураш федерацияси (FILA) нинг “Олтин ордени” билан тақдирланган. Унга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этганлиги муносабати билан Мустақилликнинг 1 йиллиги, 10 йиллиги, 15 йиллиги, 20 йиллиги эсдалик нишонлари тақдим этилган. 2019 йилда у Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, 2021 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Миллий Олимпия Қўмитасининг  фахрий ёрлиғи, бир неча бор Ўзбекистон спорт қўмитасининг эсдалик нишонлари берилган. 2002, 2003, 2004, 2005 йилларда “Йилнинг энг яхши спорт ҳомийси” сифатида эътироф этилган. Унинг бошчилигидаги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бир неча бор Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг “Йилнинг энг яхши ассоциацияси” дипломига сазовор бўлган. 

Салимбой Абдувалиев 2005 йилда Юнеско ордени билан тақдирланган. 2006 йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. У Европа техника университети, Ганновер университети (Германия) фахрий доктори (2002 й), Корея Республикаси Juseong таълим коллежининг профессоридир (2006 й). Яқинда Санкт-Петербург шаҳрида Салим Киргизбаевичга анча нуфузли ҳисобланган Людвиг Нобель мукофоти тантанали равишда топширилди. 

Фурсатдан фойдаланиб, мураббийлар, ҳакамлар, юртимизнинг барча курашчилари номидан Салимбой Абдувалиевни бугунги шукрона кун билан муборакбод этамиз. Салимбой Киргизбаевичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, фарзандлар, набиралар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз!

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг