UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0

03 авг 09:17
Янгиликлар

Шахмат

"Салом Ҳиндистон!". Олимпиада мезбонлиги учун Ўзбекистонда катта тайёргарлик ёхуд Olamsport.com Ченнайда!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилаётганлигидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон терма жамоаси йигитлари мусобақада муваффақиятли юришни давом эттиришмоқда ва ҳозирча кучли учликда бўлиб туришибди. 

Яхши биласиз, мазкур мусобақа давомида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси мезбони ҳам аниқланади ва унда Ўзбекистон мусобақани ташкил этиш учун даъвогар ҳисобланади. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлиги Ҳиндистондаги Олимпиадага катта тайёргарлик билан келди. Юқоридаги ташкилотлар ташаббуси билан юртимиздан бир неча оммавий ахборот воситалари ходимлари, шу жумладан мен Olamsport.com сайти ходими сифатида Ченнайдаги мусобақа тафсилотларини бевосита мусобақа жойидан ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. 

Кеча, 2 август куни Тошкент - Деҳли - Ченнай йўналишида мусобақа жойига етиб келдик. Ченнай аэропортида шахмат Олимпиадасининг ташкилий қўмитаси аъзолари делегациямиз аъзоларини кутиб олишди ва ўзимиз учун ажратилган меҳмонхоналарга йўл олдик. 


Кечга томон Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Ҳусан Турдалиев Халқаро шахмат федерацияси тадбирларида иштирок этувчи делегатлар истиқомат қилаётган меҳмонхонада жараён билан таништирди. Юқорида айтилганидек, мезбонлик учун курашаётган Ўзбекистон бу ерга катта тайёргарлик билан келган ва буни кеча ўз кўзимиз билан кўриб, гувоҳ бўлдик. У ерда мамлакатимиз ҳақида маълумот берувчи махсус павильон қурилган ва меҳмонлар ўзлари учун керакли маълумотларни олиш имконига эга бўладилар.  Дарвоқе, биз билан бирга таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ҳам келган ва яқин кунларда у киши томонидан тайёрланган паловни Ҳиндистондаги шахмат Олимпиадаси меҳмонлари татиб кўришлари мумкин бўлади.


Бироздан сўнг Олимпиада ўтказилаётган, "Four Points by Sheraton" меҳмонхонасига йўл оламиз. Ўзимиз яшаётган манзил ва мусобақа жойи орасидаги масофа 80 километрни ташкил этар экан. Мусобақа ташкилотчилари ОАВ ходимлари учун махсус транспортлар ташкил этишган. У ерга бориб шахматчиларимизнинг ўйинларини кузатиш имконига эга бўламиз. Айтишларича, баҳслар бошланганидан сўнг фақатгина 20 дақиқа ОАВ ходимларига ишлаш учун рухсат этилар экан. Шахматчиларни чалғитмаслик мақсадида шундай қарорга келинган.

Olamsport.com сайти ўз навбатида мусобақа тафсилотларини имкон қадар батафсил ёритишга ҳаракат қилади. Бизни кузатишда давом этинг. 

Азиз Тўхтамуродов, Ченнай шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг