UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

03 ноя 18:09
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Samarkand Half marathon” ўз ғолибларини аниқлади

Теглар :  Марафон
Бугун Самарқанд шаҳрида “Samarkand Half marathon” халқаро мусобақаси якунланди.

Юртимизда соғлом турмуш тарзини, туризмни янада ривожлантириш, спорт ва санъатни биргаликда уйғунлаштириш каби мақсадлар асосида ташкил қилинган ушбу хайрия марафонида 20 га яқин мамлакатдан 3000 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бугун ўтказилган асосий баҳслар аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўз олиб, мазкур мусобақанинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу марафонни ўтказиш учун бежиз Самарқанд шаҳри танлаб олинмади. Зеро, спортчилар регламентда белгилаб қўйилган масофаларни шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб босиб ўтишди. Бу эса Самарқанднинг туризм соҳасидаги имкониятларини кенг очиб бериш учун яна бир қулай имконият яратиб берди.

Табиийки, ғолиб ва совриндорлар катта миқдордаги пул мукофотларига ҳам сазовор бўлдилар. Эътиборингизга турли йўналишларда ғалаба қозонган иштирокчилар рўйхатини келтириб ўтамиз:

2 км.:
1. Хуршид Аҳмадалиев (Ўзбекистон)
1. Маржона Баратова (Ўзбекистон)

10 км.:
1. Дмитрий Иванчиков (Қозоғистон)
1. Татьяна Мирзаева (Қозоғистон)

21 км.:
1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон)
1. Нурхон Муҳриддинова (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг