UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Ўзбекистон делегацияси катта таркибда BRICS ўйинларида қатнашади 0 21:22Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Малига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди 0 19:06Бу йил Тошкентда "Фьючерс" туркумидаги иккита халқаро теннис мусобақаси ўтказилади 0 18:45"Бахт оддийликда". Ислам Махачев метрода кўриниш берди + ФОТО 0 18:24"Ал Иттиҳод" истеъфога чиқарган мураббийининг штабига тахминан 30 млн евро товон пули тўлайди 0 18:02Наойя Иноуэ кимни дунёдаги энг яхшиси деб ҳисоблайди? 0 17:41Карлос Алькараз ва Ига Свёнтек 30 миллион доллардан ортиқ мукофот пули ишлади 0 17:20Агар Макгрегор варианти таклиф қилинса, Махачев қандай жавоб берган бўларди? 0 16:59Месси терма жамоа сафида охирги 3 та ўйинда умуман гол ура олмади 0 16:38Шавкат Раҳмонов чемпионлик жангини кутмоқда 0 16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29"Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмаслиги ҳақида гапирилди, кейин эса... 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0

31 окт 10:03
Янгиликлар

Тадбирлар

“Samarkand Half Marathon” хайрия тадбири юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида 1-3 ноябрь кунлари “Samarkand Half Marathon” хайрия тадбири бўлиб ўтади.

Ушбу хайрия тадбирининг дастурини тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари Гаянэ Умерова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов ва бошқалар иштирок этди.

Матбуот анжуманида Саида Мирзиёева сўзга чиқиб, Самарқанд ярим марафонини жамиятда фаол яшаш тарзини илгари суриш ва маданиятнинг барча учун, шу жумладан ногиронлиги бор инсонлар учун очиқлигини таъминлаш ғоясини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

“Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Айтиб ўтиш жоизки, бизнинг агентлигимиз ҳам шу йўналишда фаолият юритади. 2019 йилда биз “Кўнгил кўзи“ лойиҳаси доирасида “Йўл харитаси“ни ишлаб чиқдик. У ногиронлиги бўлган инсонларни ижтимоий кўникмаси бўйича, кўзи ожиз ва яхши кўра олмайдиган инсонларни ўқув, бадиий, илмий ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш бўйича аниқ ҳаракатларни кўзда тутади.”-дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қасимов ҳам “Samarkand Half Marathon” хайрия тадбири хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистондаги биринчи халқаро хайрия югуриш марафонини қўллаб-қувватлайди. Биз бу лойиҳа устида ишлаётган ҳамкасбларимизнинг фаолиятларини қизиқиш билан кузатиб борамиз. Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини келаси йилда ўзаро ҳамкорликка чорлаймиз.”- дейди Ойбек Омилович.

Лойиҳанинг асосий мақсади - маданият ва санъат объектларининг ҳаммабоплиги ва инклюзивлиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этишдир. Шунингдек, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт туризмини ривожлантиришни ҳам ўз ичига олади.

“Samarkand Half Marathon” лойиҳасига биноан, ярим марафонда иштирокчилар 21, 10 ва 2 км масофага югуради. Бу масофаларга югуриш орқали иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги 18 та тарихий обидани кўрадилар. Шу кунгача мусобақада иштирок этиш учун 20 нафарга яқин имконияти чекланганлар рўйхатдан ўтишган. 31 октябргача бўладиган рўйхатга олиш жараёнида уларнинг сони янада ортиши мумкин.

Ярим марафондан тушган маблағ Тошкент шаҳридаги театрлардан бирида тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун сарфланади. Ушбу дастурни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Россиянинг кўзи ожиз ногиронларни реабилитация қилиш учун энг янги технологияларини ишлаб чиқаришда етакчи “Reakom” институти билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг