UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

29 окт 18:21
Янгиликлар

Енгил атлетика

Самарқанд шаҳрида “Samarkand half marathon” хайрия тадбири ўтказилади

Самарқанд шаҳрида 1-3 ноябрь кунлари “Samarkand half marathon” хайрия тадбири бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда юртимизда саёҳат қилиб юрган туристлар ва имконияти чекланганлар, шунингдек, 20 га яқин давлатлардан келган иштирокчилар ҳам қатнашади. Ҳозиргача бу хайрия тадбирида иштирок этиш учун 3 мингга яқин марафончилар мусобақа бадалини тўлаган. Тадбирдан тушган хайрия маблағига кўзи ожиз инсонлар учун тифлошарҳлаш (кўзи ожизлар учун маълумотни қабул қилиш имконини берувчи усул) ёрдамида спектакль саҳналаштирилади.

Лойиҳага биноан ярим марафонда иштирокчилар 21, 10 ва 2 км масофага югуради. Бу масофаларга югуриш орқали иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги 18 та тарихий обидани кўрадилар.

Белгиланган вақтда маррага келган иштирокчиларга шу жойнинг ўзида медаль ва эсдалик совғалари топширилади ҳамда 1-3 ўринларни қўлга киритган иштирокчилар пул мукофотларига ҳам эга бўлишади.

Шунингдек, 3 кунлик тадбир давомида тасвирий санъат асарларининг тактил (қўл билан ушлаб ҳис қилиш мумкин бўлган) кўргазмаси ташкил қилинади ва “Beat films” кинофестивали билан ҳамкорликда ҳужжатли кинофилмлар намойиши ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг