UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

03 ноя 14:06
Янгиликлар

Енгил атлетика

Самарқандда “Samarkand half marathon” хайрия тадбири ўтказилди

1–3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 5, 10, 21 км масофага югуриш бўйича хайрия ярим марафони ўтказилди.

Мазкур тадбирда 20 га яқин мамлакат ва республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 3 000га яқин марафончилар иштирок этди.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказилган марафонда иштирокчилар Самарқанддаги 18 тарихий обида билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, 3 кун давом этган тадбирда тасвирий санъат асарларининг тактил (қўл билан ушлаб ҳис қилиш мумкин бўлган) кўргазмаси, “Beat films” кинофестивали ва кўзи ожиз инсонлар учун тифлошарҳлаш (кўзи ожизлар учун маълумотни қабул қилиш имконини берувчи усул) ёрдамида спекталь саҳналаштирилди.

Марафоннинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдукахарович Абдуҳакимов сўзга чиқиб, қуйидаги фикрларни билдирди.

– Сир эмас, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти аҳолининг барча қатламини соғлом турмуш тарзига фаол жалб қилишни ўзининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олган. Бу бежиз эмас, негаки ҳар жиҳатдан соғлом инсон – узоқ ва мазмунли умр кечиради.

Аҳолини соғлом турмуш тарзига фаол жалб этишнинг энг оммалашган усулларидан бири – бу қисқа ва узоқ масофаларга оммавий югуриш мусобақалари бўлиб, бунда иштирокчиларни ёши чегараланмайди.

Инклюзия – бу бутун дунёда илгари сурилаётган ижтимоий концепция бўлиб, унга асосан, саломатлигидан қатъи назар, ҳар бир шахсга жамиятдаги моддий ва маънавий бойликлардан баҳраманд бўлиш ва ўзини намоён этиш имконияти берилиши лозим. «Samarkand Half Marathon» лойиҳасининг бош мақсади ҳам шу аслида.

Мазкур ярим марафонни ўтказиш учун бежизга Самарқанд шаҳри танланмади. Номоддий маданий меросимизнинг катта қисми айнан шу ҳудудда жамланган. Бироқ бу бойликлардан ҳамма ҳам бемалол фойдалана олмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Самарқанд ярим марафони ташкилотчилари эса ушбу лойиҳа орқали дунё ҳамжамиятининг эътиборини инклюзия борасидаги муаммоларга қаратишни ўз олдига мақсад қилган.

«Samarkand Half Marathon» лойиҳаси орқали миллионлаб инсонлар мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга берилаётган эътибордан воқиф бўлишди. Қанчадан-қанча инсонлар хайрия марафонида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюришди.

Самарқанд шаҳрида илк маротаба ташкил этилаётган ушбу марафон мамлакат ижтимоий ҳаётидаги йирик ҳодиса бўлиб, у юртимизда маданий туризмни ривожлантиришга катта туртки беради. Бу шунчаки югуриш мусобақаси эмас, балки замонавий маданият, мусиқа ва таълим дастурларини ўзида мужассам этган улкан фестивалдир, – деди у ўз нутқида.

Қайд этиш лозим, қизғин ва муросасиз кечган мазкур марафоннинг 10 км масофага югуриш баҳсида 1-ўринни қозоғистонлик Дмитрий Иванчиков, 2-ўринни Ўзбекистон вакили Евгений Фадеев, 3-ўринни қозоғистонлик  Михаил Красилов қўлга киритди. Ушбу масофада аёллар ўртасида кечган беллашувда1-ўринни қозоғистонлик Татьяна Миразрав, 2-ўринни Зарнигор Худойбердиева, 3-ўринни Марина Хмелевская эгаллади. Қайд этиш лозим, мазкур масофада 1-ўрин соҳибига 6 миллион, 2-ўринни эгаллаган спортчига 4 миллион ва 3-ўринни банд этган спортчига эса 3 миллион сўм мукофот пули тақдим этилди.

Энг узоқ 21 кмлик масофада ҳамюртларимиздан 1-ўринни Шоҳрух Давлатов, 2-ўринни Андрей Петров ва 3-ўринни Бекзод Сафаров банд этди. Аёллар ўртасидаги баҳсда эса 1-ўринни Нурхон Муҳриддинова, 2-ўринни Екатерина Тунгусково ва 3-ўринни эса ўзбекистонлик Тамила Қўчқорова эгаллади. Ушбу масофада ғолиб бўлган спортчиларга 12 миллион, 2-ўринни эгаллаган атлетларга 8 миллион ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларга 8 миллион сўм тақдим этилди.

Энг қисқа 2 км масофага мўлжалланган йўналишида югуриш баҳсида эса эркаклар ўртасида ғолиблик Хуршид Аҳмадалиевга насиб этган бўлса, 2-ўринни Ҳумоюн Маҳмудов, 3-ўринни Муҳсин Абдулатипов қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг