UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

13 мар 07:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Самарқандлик ёшлар мамлакат кубоги соҳиби

Самарқанд шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида юнон-рум ва эркин кураш бўйича “Ўзбекистон кубоги” жамоавий баҳслари давом этяпти.

Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилаётган мусобақа дастурига кўра, дастлаб юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар вакиллари иштирок этган мусобақада полвонлар ўнта вазн тоифасида гилам чиқишди. -38, -41, -44, -48, -52, -57, -62, -68, -75, -85 килограмм вазн тоифаларида ўтказилган беллашувлар финалида мезбонлар - Самарқанд вилояти жамоаси бухоролик ёш полвонларга қарши гиламга чиқишди. 

Муросасиз кечган баҳсда самарқандлик ёшлар рақибларини 7:3 ҳисобида мағлуб этиб, “Ўзбекистон кубоги” соҳиби бўлишди. Учинчи ўрин учун кечган курашда Тошкент вилояти жамоаси фарғоналик полвонларни шундай ҳисобда мағлуб этишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Энди навбат эркин курашчиларга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг