UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

24 апр 16:15
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича Қашқадарё вилоят ИИБ биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Самбо
Самбо бўйича Қашқадарё вилоят ИИБ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирининг жорий йил 25 мартдаги фармойишига биноан, шу йилнинг 2 апрелидан 2 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз» шиори остида «Маънавият ойлиги» ўтказилмоқда. 

Ойлик режасига асосан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси спорт залида бошқарма Касбий тайёргарлик бўлими тақвимий режасига биноан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Унда бошқарма соҳавий хизматлар ва Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан ташкил топган жамоалар ва полвонлар иштирок этишди.

Мусобақани Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи, подполковник Комил Назаров очди. Беш вазн тоифасида ўзаро беллашган полвонлар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. Мусобақада ҳар бир вазн бўйича гиламга чиққан полвонлар орасида янги спортчилар кашф этилди. Айниқса, бунда бошқарма Жиноят қидирув бўлими, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, патруль пост хизмати батальони, Жазони ижро этиш департаменти, молиявий таъминот хизмати ва туман ички ишлар бўлими полвонлари ана шулар жумласидан.   Мусобақанинг 71 кг ИИВ академияси курсанти Ибрагимов Шахзод, 79 кг ТВБСО ходими катта сержант Тоғаев Жавлон ва 88 кг вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик ходими лейтенант Саидов Рустам 98 кг ТВБСО ходими кичик сержант Холёров Ботир ғолибликни қўлга киритдилар.  

+ 98 кг вазнда Камаши тумани ИИБ ходими катта лейтенант Хуррамов Қахрамон мутлақ ғолиб бўлди. Навбатдаги совринли ўринларни Жиноят қидирув бўлими, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, патруль пост хизмати батальони, молиявий таъминот хизмати ва туман ички ишлар бўлимлари банд этишди. Умум жамоа ҳисобида биринчи ўринни Вилоят ИИБ жамоаси, иккинчи ўринни Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди жамоаси, Косон тумани ИИБ жамоаси учинчи ўринни банд этди.  

Ғолиб полвонлар ва жамоаларга вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг дипломлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг