UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0

19 окт 12:30
Янгиликлар

Самбо

Самбо. Жаҳон чемпионати қаҳрамонларига қанчадан пул мукофоти тақдим этилди?

Теглар :  Самбо
Бугун Грециянинг Салоники шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган самбочиларимиз Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Тошкент халқаро аэропортидаги тантанали кутиб олишдан сўнг самбочиларимиз махсус тадбирда иштирок этишди. Унда шунингдек Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, спортчи ва мураббийлар, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари қатнашишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар самбо спорти Ўзбекистонда янада ривожланаётгани, кўрсатилаётган эътибор ўз самарасини бера бошлаганини таъкидлашди. Самбо Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига медаль тақдим этувчи асосий спорт турларидан бири эканлиги таъкидланди. Яқин келажакда самбо Олимпия ўйинлари дастурига ҳам киритилишига тилакдош эканликларини қайд этишди.

Шундан сўнг, ЖЧ қаҳрамонларига пул мукофотлари топширилди. Унга кўра, олтин медаль соҳибларига 10 миллион сўм, кумуш ва бронза медаль соҳибларига мос равишда 5 миллион ва 3 миллион сўмдан пул мукофотлари сертификати тақдим этилди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг