UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0 15:31Арман Царукян иштирокидаги жанг бекор бўлди 0 15:10"Ливерпуль" Слот учун "Фейеноорд"га қанча товон пули тўлагани маълум 0 14:49Андрей Рублёв тўртта мағлубиятдан иборат сериясига чек қўйди 0 14:28Расман. Тим Цзю - Вержил Ортис жанги чемпионлик камари учун ўтказилади! 0 14:07Арина Соболенко Мадридда чемпионлик ҳимоясини бошлади 0 13:46Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур учрашувлари давом эттирилади 0

10 окт 17:55
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Тактикамиз оддий: 10 футболчи ҳужумда, 10 футболчи ҳимояда”

Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди. Унга Сервер Жепаров ҳамроҳлик қилди.

- Эртага муҳим ўйин бўлади. Хитойни етарли даражада ўрганиб чиқдик. Таркибида ажойиб футболчиларга эга жамоа. Хитой Суперлигасида ҳам юлдузлар ўйнамоқда ва чемпионати ҳам анча кучайиб бормоқда. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз, - дейди Бабаян.

- Барчага салом. Нафақат биз учун, балки бутун халқимиз учун муҳим кун. Умид қиламанки, яхши кайфиятда ўйин ўтказиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - дейди Жепаров.

- Сергеев, Рашидов ва Тўхтахўжаевнинг ўйини анча пасайиб бормоқда. Сиз доим 23 нафар футболчини Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари деб атайсиз. Наҳот уларнинг ўрнига бошқа ўйинчиларни жалб қилишнинг имкони йўқ?

- Уччала футболчи ҳам ўз ишининг усталари. Улар терма жамоада ўйнашга ҳақли эканликларини исботлаб бўлишган. Уларда хато ва камчиликлар бўлаётгани рост, лекин бу билан уларнинг олдинги қилган ишларини унутиш тўғри эмас. Ёш футболчилар матбуотдаги танқидларни ўқишади, бу эса уларга ёмон таъсир қилади.


- Машғулотлар қандай олиб борилмоқда? Янгиликлар қўлланилмоқдами?

- Терма жамоада ҳар доим ҳам янги нарсаларни ўргатиб бўлмайди. Сабаби, терма жамоалар учун жуда кам вақт ажратилади. Биласизми, дастлабки учта ўйинда биз тўлиқ оптимал таркибда ўйнай олмадик. Агар энг кучлиларни тушира олганимизда ҳақиқий кучимизни кўрардинглар. Ҳар сафар кимдадир қандайдир муаммо пайдо бўлаверди.

- Хитой терма жамоаси аъзолари жуда тезкор. Ҳимояда уларга қарши қийин бўлмайдими? Мени айнан ўнг қанот ҳимоямиз ташвишга солмоқда, Тўхтахўжаевнинг ўрнида Даврон Ҳошимовни синаб кўришни иложи йўқми?

- Биз Хитойнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Таркиб борасида эртага якуний қарорни чиқарамиз. Тўхтахўжаев жуда тажрибали футболчи, унда хатолар бўлди. Лекин асосий таркибда ўйнашга ҳақли эканини кўрсатди. Тўғри, улар тезкор футбол ўйнашади, бизнинг тактика оддий 10 футболчи ҳужумда, 10 футбочли ҳимояда...

Хитойлик журналист саволи: - Дастлабки учта турдан сўнг жамоа учинчи ўринда бормоқда. Бу дегани эртага ғалаба қозонишга мажбурмисизлар?

- Бизнинг ҳар бир ўйиндаги мақсадимиз битта: Ғалаба қозониш. Эртага ҳам бу мақсадимиз ўзгармайди. Бу босқичдаги ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушишади.

Хитойлик журналист саволи: - 2015 йилги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўйинни кўрдик. Хитойда янги бош мураббий келди. Бу билан ўйин услуби қанчалик ўзгарди?

- Таркибда ўзгаришлар бўлган, лекин асосий футболчилар ҳамон ўйнашмоқда. Хитой охирги 4та ўйинда янги бош мураббий қўл остида ўйнамоқда. Жамоа фалсафаси ўзгармаган.

Хитойлик журналист саволи: - Хитой терма жамоасининг асосий кучи нимада?

- Тезкор, яхши ташкил этилган, техник томонлама кучли футболчиларга эга. Жуда агрессив футбол кўрсатишади.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг