UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

07 сен 06:50
Янгиликлар

Футбол

Самвел Бабаян: “Йигитлар юракдан ўйнашди, бошқача бўлиши мумкин эмасди”

Қатар - Ўзбекистон учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян қатнашди.

“Мамлакатимиз оғир жудоликка учраганидан хабарингиз бор. Бугун биз бошқача ўйнай олмасдик ҳам, йигитлар юракдан ўйнашди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Олдинга интилишда давом этамиз, - деди Бабаян. 

- Иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткор ўйнади. Сўнгги дақиқаларда ўз шогирдларингиздан гол кутганмидингиз?

- Биз қийин ўйин бўлишини кутгандик. Қатар ҳам яхши ҳимояланди, учрашув охирида ўйинни кучайтирганимизга келсак, захирадан тушганлар бунга тайёр эдилар. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва олдинга интилиш эди. Бунга эришдик. Биз гуруҳда биринчи ўринга чиқдик. Энди бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз. Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўриш ва унда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

- Иккинчи бўлимда Ўзбекистон яхшироқ ўйнади. Баҳс охирида ўйинни кучайтириш ва гол уриш асосий режангиз эдими?

- Албатта, режамиз шундай эди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик. Биз Қатарга ғалаба учун келгандик. 90 дақиқа давомида ҳаракат қилдик ва 3 очкога эга бўлдик.

ЎФФ матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг