21 мар 08:50
Янгиликлар
Теннис
Санжар Баҳрайндаги иштирокини ғалаба билан бошлади, навбат Саидаълога
Баҳрайнда теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.
Ушбу мусобақада ҳамюртимизлар Санжар Файзиев ва Саидаъло Саидкаримов ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси ўз иштирокини тўғридан-тўғри асосий тўрдан бошлади.
Файзиев турнирда учинчи рақам остида сараланган. У илк босқичда швейцариялик Ариа Харажчини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Санжарнинг иккинчи даврадаги рақиби баҳрайнлик Юсуф Қаед бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар