UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31BMW Open. Хольгер Руне чемпионлик ҳимоясига киришди 0 14:10Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 0 13:49"Мен уларга ёқмайман". Хабиб жамоадошлари билан суратни кўрсатди (ФОТО) 0 13:28Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!" 0 13:07Академик эшкак эшиш. Лицензион турнирда финалларга йўл олдик 0 12:46"Манчестер Сити"нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум 0 12:25Отабек Холматов муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 12:04Икки курашчимиз кечки дастурда Олимпиада лицензияси учун курашади, қолганлар эса... 0 11:43Белбоғли кураш. Фарғонада Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:22Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади 0 11:01Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди 0 10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0

25 фев 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмонов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди

Афсонавий Флойд Мейвезерга қарашли промоутерлик компанияси боксчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов бугун навбатдаги жангини ўтказди.

Ушбу бокс оқшоми АҚШнинг Калифорния штати Темекула шаҳридаги Pechanga Resort & Casino аренасида бўлиб ўтди. Саккиз раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз рақиби Хосе Марруфони очколар ҳисобига кўра енгди.

Маълумот учун, Марруфо 10та ғалаба, 6та мағлубият ва 2та дурангга эга эди. Раҳмонов эса бугун фаолиятидаги саккизинчи жангини ўтказиб, еттинчи ғалабасига эришди. Унинг ҳисобида битта дуранг бор. Учта жангда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган.


Аслида Санжар бугун Эндрю Табитига қарши рингга чиқиши лозим эди. Лекин Эндрю ўз режаларига ўзгартириш киритгани сабаб рақиб ўзгартирилганди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг