UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Муваффақиятли Олимпиада, МОҚ раҳбариятидаги ўзгаришлар, бекор бўлган Осиё ўйинлари - 2024 йили ўзбек спортида рўй берган энг шов-шувли воқеликлар 0 18:45"Ҳумо" Калашников билан шартнома имзолади 0 18:22Сардор Худойбердиев Octagon 67 турниридаги жанги учун бонусга лойиқ кўрилди 0 18:00МЮ 17 ёшли ҳимоячи билан музокараларни бошлади 0 17:38Йилнинг энг сўнгги UFC турнирида қайси жангларни кўрамиз? (тўлиқ кард) 0 17:17Ўзбекистондаги тўртта клубнинг стадиони 2025 йил Суперлига ўйинларини ўтказишга тайёр эмас 0 16:55Шавкат Раҳмонов UFC 310 турниридаги жангга жароҳат билан чиққани маълум бўлди (ФОТО) 0 16:33Пойтахтимиз жиу-житсу бўйича мамлакат кубогига мезбонлик қилади 0 16:11Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 та олтин медаль билан якунлади 1 15:58FIFA U-17 Жаҳон чемпионати қайси саналарда бўлиб ўтишини эълон қилди 0 15:37Жасурбек Йўлдошев Осиё чемпионатининг кумуш медаль соҳибига айланди 0 15:17Тўрабек Ҳабибуллаев - Осиё чемпиони! 0 14:57Ёш Жавоҳир Умматалиев ўзининг илк Осиё чемпионатида олтин медалга эга чиқди 0 14:34Ҳавасбек Асадуллаев ўзбек - қозоқ дербисида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди 0 14:14Мужибилло Турсунов қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионатининг олтин медалига эга чиқди 0

28 июн 11:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Санжар Раҳмонов: “Флойд Мейвезер билан 5 йиллик шартнома имзоладим”

Маълумки, профессонал боксда ҳам ҳамюртларимиз эътиборли натижаларга эришмоқда.

Бу борада айниқса, хорижда, хусусан АҚШда фаолият олиб бораётган аксарият боксчиларимизнинг муваффақиятлари таҳсинга лойиқ. Улар орасида Санжар Раҳмоновнинг алоҳида ўрни бор.

Ўтган йилдан бошлаб дунёга машҳур “Мейвезер Промоушенс” компанияси таркибида рингга чиқаётган андижонлик спортчимиз ҳозирга қадар тўрт ғалаба ва бир дурангга эришди. Ҳозирда Андижонда бўлиб турган тажрибали спортчимиз сайтимиз меҳмони бўлди.

- Санжарбек, профессонал боксга ўтишингизга нима турки берди?

- Кўпчилик эътироф этганидек услубим айнан профессонал боксга тўғри келарди. Ёшликдан мен биринчи рақам  бўлиб ишлашни яхши кўрардим. Ҳозир америкалик бокс ишқибозлари айнан босим билан ишлайдиган спортчиларни кўпроқ ёқтиришади. Ундан ташқари ўз вақтида Лас-Вегас шаҳрида фаолият олиб борган устозимнинг укаси Қувончбек Тайғонбоев, шунингдек, Муҳаммадқодир Абдуллаев каби акаларимнинг жангларини кўриб, менда ҳам Осиё ва жаҳон чемпионатларида катта натижаларга эришиб, проф боксга ўтиш ниятим бўлганди. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтни якунлаганимдан сўнг фаолиятимниянги янги йўналишда давом эттириш  вақти етганини англадим.


- Бирор бир промоутердан таклиф бўлганми?

- Йўқ. Шартнома билан таклиф этишмаган. Катта бокс конкурсига таклиф этишганди. Борганимдан кейин  баъзан Рой Жонс баъзида Флойд Мейвезерга қарашли залларда машғулотлар олиб бордим. Спарринг жангларимни  кузатиб, мураббийлар томонидан менга нисбатан қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Ярим йилардан сўн  Мейвезер компаниясидан таклиф тушди.

- Балки, кимдир Лас-Вегасда қолишни маслаҳат бергандир?

- Очиғи, Нью-Йоркка бормоқчи эдим. Бир мураббий билан ҳамкорлик қилишим кутилаётганди. Аммо, тажрибали боксчи акаларим Ғайрат Аҳмедов, Равшан Худойназаровнинг маслаҳати билан Лас-Вегасда қолишга қарор қилдим. Айнан улар ҳозирги мураббийим Жуи Купер билан услубим, табиатим тўғри келиши ва ёш спортчи учун бу жуда ҳам муҳим эканини айтиб, йўл-йўриқ қўрсатдилар.


- Тил борасида  қийналмаяпсизми?

- Соддароқ сўзлар билан мулоқот қила оламан. Бу сафар борганимдан сўнг бу  жихатга  ҳам жиддийроқ эътибор қаратмоқчиман.

- Санжарбек, ҳаваскор боксда эътиборли натижаларга эришгансиз. Бироқ, янада каттароқ бокс “қозонида” қайнай бошлаганингиздан сўнг қандайдир хатоларингизни англаётгандирсиз?

- Бу нарса кўп ҳаёлимдан ўтади. Агар ҳозирги боксга қарашим, ақлим бўлганида янада каттароқ натижаларга эришган бўлардим. Негаки, ўша  пайтлар вазн ташлаш, жангга “настрой” қилиш, юкламаларни кўтариб, туширишда хатоларга  йўл қўйганимни англайман. Албатта, ҳозир ҳам боксда ўрганадиган нарсаларим кўпу, аммо Америкадаги айрим мураббийларнинг иш тажрибасини кўриб,  янги янги хулосалар чиқаряпман. Бироқ, нима бўлганда ҳам мураббийларимизнинг сабоқлари Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионтларидан олган тажрибаларим  туфайли профессионал боксда секин аста ўз ўрнимга эга бўлиб боряпман.

- Шахсан  спортчи сифатида ўзингизда қандай хатолар бўлган экан?

- Бу хатоларимдан бири вазн ташлашда бўлган. Ҳаваскор боксда 64 кгда тушардим. Бўй бастим шу вазнга тўғри келгани ва келажак фаолиятимни шу вазнда кўрганим боис қийналсамда, вазнимни кўтара олмасдим. Ваҳоланки, эркин юрганимда 71-72 кг атрофида бўлардим.


- Ортиқча вазндан кечишнинг осонроқ йўлини ўрганганга  ўхшайсиз?

Ҳа, албатта. Мана ҳозир вазним 75 кг. Ҳар бир жанг олдидан 11 кг вазн ташлайман. Лекин жангга 20 кунлар қолганда қийинчиликсиз бунга эришаман. Америка иқлими бошчароқ бўлгани учундир балки, бу осонроқ кечади. Аммо бир нарсани айтишим керак, у ердаги мураббийлар кўпроқ суюқлиқ ичишга мажбур қилади. Айтайлик, ҳар бир жангга 15-20 кун қолганда бир кунда бир галон, яъни салкам тўрт литр сувни ичишга ундайди. Агар ортиб қолса, ётишдан аввал ҳам ичишни тавсия қилади. Ҳамкасбларим яхши биладики, спортчи вазн ташлаганда овқатдан эмас, кўпроқ сувдан қийналади. Аслида сув кўп истеъмол қилганингиздан кейин кучли машғулотлар сабаб организмда  циркуляция яхши бўлиб, тер орқали ортиқча вазндан осон халос бўлар экансиз. Ундан ташқари торозидан ўтиш маросимига  уч тўрт соат  қолганда махсус ванна қабул қиласиз. Сувга айрим суюқликлар, туз кабилар қўшилган бўлади. Унда ҳам спортчининг бадани ўз-ўзидан қизиб, яна анча вазн  кетади.


- Эътиборлиси, профессионал боксдаги биринчи жангдаёқ MGМ Grand аренасида рингга чиқдингиз...

- Мени ҳам бу нарса қаттиқ  хаяжонга  солди. Илк жангим ўзига хос имтиҳон эди. Беллашувга 20 кунлар қолганда менга: “Агар шу жангни чиройли тарзда ютсанг шартнома тузамиз” дейишганди. Беллашувдан олдин қўлларимни бинтлаб, зарба кучини аниқлаш мақсадида электрон мосламалар қўйилганидан сўнг қўлқопларга муҳр босилиш арафасида кутилмаганда қўшни хонага таклиф этиб қолишди. Ҳайрон бўлиб чиқсам, беш йиллик шартномани кўрсатишди. Шартномага имзо чекиб, янада яхши кайфият билан рингга чиқдим ва биринчи рауддаёқ рақибимни нокаутга учратдим. 


- Мейвезер  клубига ким таклиф  этди?

- “ТМТ” жамоасида кимлар билан ҳамкорлик қилиш ва шартнома масалалари билан  асосан Мейвезернинг укаси Дуан шуғулланади. Дуан мени икки учта синов жангларимни кузатди. Спарингларда камида 10-20 та жангда  ғалаба қозонган асосан америкалик рақиблар билан ишладим. Охирги спаррингимни кўрганидан кейин яна бир имтиҳонли синов жангги ўтказишимни айтишди. Тайёргарлик кўраётганимда эса расман жангга ҳозирлик кўришимни айтишди. 

- Мейвезер билан илк учрашув қандай  рўй берди?

- Биринчи расмий жанггимга ўн кун қолганда у залга келди. Унинг яқин дўсти бўлган  мураббийим Ўзбекистондан унинг жамоасига келган  спортчи мен эканимни айтиб, яқиндан таништирди. Флойд ўз навбатида машғулот ва спарринг жангларимни кузатганини билдириб, келажакдаги имкониятларимга юқори баҳолади.

- У билан тез-тез кўришиб турасизларми? Учрашувда у кўпроқ нималарни гапиради?

- Менга турли маслахатлар беради. Жангларимдаги ютуқ ва камчиликларимни айтиб, ўз муносабатларини билдиради.  Бўлажак чемпион деб кўнгимни кўтариб туради.


- Машғулотларда  у кўпроқ нималарга эътибор беради?

- Кўп кузатаман, чидамлиликка, югуришга кўп эътибор қаратади. Кечки пайтлар 10-15 кмлар югуради. Спарринг ишлаганда эса унинг бир раунди 10 дақиқадан иборат бўлади. Машғулотлардаги танаффус 30 сония бўлса, у  атига 10 сониялар дам олиб яна ишини давом эттиради.


- “ТМТ”  жамоасида  ҳозирда неча нафар  спортчи бор?

- Флойд Мейвезер билан қўшиб ҳисоблаганда жами 22 нафар боксчи бор. Уларнинг аксарияти америкалик  спортчилар. Шунингдек, Осиё  қитъасидан мен ва Европадан аниқроғи Руминиядан Роналд Гаврил деган яна бир оқ танли боксчи бор.

- Улар орасида  ҳаваскор боксда эътиборли натижаларга эришганлари борми?

- Америкада асосан профессонал боксга ёшликдан қизиқишгани боис, ундайлар йўқ хисоби. Аммо мен шуни тушундимки, ҳаваскор бокс профессонал боксда яхши натижаларга эришиш учун жуда ҳам муҳим  босқич экан.

- Жамоадаги муҳит қандай?

- Аъло даражада. Клуб раҳбарлари ҳар икки ойда бир турли тадбирлар, шоулар уюштириб туришади. Хатто яқинда  Мейвезер қизининг туғилган кунига ҳам бизни таклиф этиб, байрам уюштириб берди.

- Ушбу клуб аъзоси бўлишни истаганлар кўпми?

- Жуда ҳам кўп. Клуб раҳбарлари ҳам ҳар томонлама кўриб, синаб, келажакда  катта натижаларга эришиб, фойда келтириши мумкин бўлганлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

- Эътиборлиси, дастлабки йилдаёқ бешта жанг ўтказдингиз?

- Шартномага кўра улар шунча жанг ташкил этиб беришлари керак эди. 10 июлда шартнома тузганимга бир йил бўлади. Улар ҳам биз ҳам ўз мажбуриятларимизни юз фоиз бажардик, десак хато бўлмайди. Бу қувонарли албатта. Агар соғлигим кўтарса, тайёр бўлсам яна мусобақа ташкил этиб беришмоқчи.

- Шартномага  кўра сир бўлмаса битта жангга қанча беришади?

- Келинг сир бўла қолсин. Бироқ, айтишим мумкинки, ҳозирги топаётган маблағларим эхтиёжларим ва озроқ бўлсада уйимдагиларга ёрдам  беришимга етиб турибди.

- Профессионал бокснинг энг нозик томонларидан бири шартнома ҳисобланади. Хатто Костя Цзю ҳам фаолиятининг дастлабки йилларида алданиб қолганди?

- Тўғри айтасиз. Бу энг нозик масалалардан бири. Айниқса, энди профессонал боксга кириб келаётган биз каби спортчи осон алданиб қолиши мумкин. Шукур, у ерда бу борада тажрибали акаларим борлиги учун ҳар томонлама ўйлаб, энг маъқулини танладик. 


Суҳбатнинг давомини бироздан сўнг ўқишингиз мумкин...


Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз


БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Санжар Раҳмонов – 1989 йил Андижон  шаҳрида туғилган. 11 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланади. Биринчи мураббийи – Зиёвуддин Тайғонбоев. 

64 кгда ринга чиқади. Бўйи 171 см.

Ҳаваскор боксда:

Осиё чемпиони (Хитой, 2009 йил)

Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби (Гуанчжоу, 2010 йил)

Ўзбекистон чемпиони (2013 йил)

Уч карра жаҳон чемпионати иштирокчиси (Милан 2009 йил, Боку 2011 йил, Олма-Ота 2013 йил). Кўплаб халқаро турнирлар ғолиби.

Оилада учта фарзанд. Сардор, Санжар, Раййона.

Дадаси Абдушукур Раҳмонов – тадбиркор

Онаси Умидахон Раҳмонова – ўқитувчи


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг