15 янв 09:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Санжар Раҳмоновнинг жамоадоши IBF чемпиони бўлди
АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Оқшомнинг қизиқарли жангларининг бирида америкалик 22 ёшли Жервонт Дэвис биринчи енгил вазн тоифасининг IBF йўналишида жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритди.
У 12 раундга мўлжалланган жангнинг еттинчи раундида ушбу чемпионлик камарининг эндиликда собиқ соҳиби пуэрторикалик 27 ёшли Хосе Педрасани еттинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Маълумот учун, Дэвис Жервонт машҳур Флойд Мейвезер клубининг аъзоси ҳисобланади. Айнан мана шу клубда ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ҳам ўз жангларини ўтказиб келяпти.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар