18 сен 09:10
Янгиликлар
Футбол
Санжар Турсуновнинг жамоаси 8 ойдан бери маошсиз қолмоқда
Украинанинг “Ворскла” клуби футболчилари 8 ойдан бери маош олишмаяпти.
Сўнгги йилларда Украина клублари орасида молиявий томондан энг барқарор бўлиб келган Полтава жамоасида ҳам бу борада муаммолар кўзга ташланмоқда.
Sport Arena хабарига кўра, футболчилар 8 ойдан бери маош олишмаяпти. Жамоа мураббийлари ва клуб ишчи-ҳодимларининг ҳам маошсиз қолаётгани ҳақида эса хабарлар йўқ. Аввалроқ, “Ворскла” клуби раҳбарияти 15 августгача барча қарздорлик бартараф этилиши ваъда қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов яна собиқ клуби “Ворскла”га қайтган эди.
Ҳавола :
Фикрлар