13 фев 18:53
Янгиликлар
Теннис
Саралашда мағлуб бўлган Истомин барибир Роттердам турнирида қатнашадиган бўлди
Кеча теннисчимиз Денис Истомин Голландиядаги турнирнинг саралаш босқичида британиялик Альяж Беденега имкониятни бой бериб қўйганди.
Маълум бўлишича, теннисчимизга мусобақанинг асосий босқичи учун имтиёзли йўлланма (LL) берилган ва у турнирдаги иштирокини давом эттиради.
Денис навбатдаги босқичга чиқиш учун яна британиялик Альяж Беденега қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бугун тунда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Агар Истомин рақибидан реванш ола билса, навбатдаги босқичда Димитров - Зверев жуфтлиги ғолибига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар