UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

09 ноя 16:02
Янгиликлар

Самбо

Сарбон Эрназаров ЖЧга тайёргарлик, эътибор ва асосий рақиблари ҳақида гапирди

Самбо бўйича жаҳон чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати ушбу ЖЧ олдидан терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини мухлислар эътиборига ҳавола қилишда давом этади. Бугун терма жамоамиз етакчиси Сарбон Эрназаров меҳмонимиз бўлади. 

"Тайёргарлик жараёни аъло даражада ўтмоқда. Терма жамоа аъзоларининг спорт формаси яхши. Муҳит ҳам ажойиб. Шуни алоҳида айтишни истардимки, тайёргарлик жараёнида самбо ассоциациямиз, шунингдек МОҚ ва вазирлик томонидан ҳам алоҳида эътибор бўлмоқда. Тўғрисини айтсам, бундай эътибор аввал бўлмаганди. Витаминизация, массажчи ва психологлар биз билан ишлашмоқда. Бу бизга ҳар томонлама кўмак бўлмоқда. Бизнинг ЖЧдаги муваффақиятли иштирокимизни барча истамоқда. Буни ҳис қилиб турибмиз. 

Асосий мақсадимиз албатта ғалаба қозонишдир. Ҳар бир спортчи гиламга чиққанда фақат ғалаба учун курашади. Ўз уйимизда юзимизни ёруғ қилиб, ватанимиз байроғини юқори кўтармоқчимиз. Бизни бутун Ўзбекистон томоша қилади. Мақсадимиз фақат ва фақат олтин медаль қўлга киритишдир.  

Мен мусобақада -71 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиламан. Бу ўрта вазн бўлганлиги учун рақобат катта бўлади. Бу ерда асосий рақиблар бор. Бироқ, ҳар бир спортчи ўзига хос "сюрприз" тайёрлаши мумкин. Аммо барибир асосий рақиблар бор ва уларга қарши ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдаман. Россия, Грузия, Қозоғистон ва Беларусь, Франция вакиллари кучли рақобат кўрсатади. Шунинг учун, бу вазнда кимнидир аниқ чемпион бўлишини тахмин қилиб бўлмайди. 

Ўз юртимда илк маротаба мусобақада қатнашаётганим йўқ. Бунгача Ўзбекистондаги турли нуфузли мусобақалар, Осиё чемпионатларида қатнашганман. Лекин жаҳон чемпионатида илк маротаба қатнашяпман ва бунинг босими албатта бор. ЖЧда босим доимо бўлади. Умид қиламанки, ўз уйимиздаги деворлар, мухлислар бизга ёрдам беришади", - деди Сарбон Эрназаров. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг