UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Беш нафар дзюдочимиз Осиё чемпионатининг 3 та бронза медали учун курашади 0 12:19"Энди мен терминаторман". Макгрегор Чендлерга қарши жанги ҳақида гапирди 0 11:58Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқаради 0 11:37Уч нафар курашчи қизимиз Олимпиада лицензион турнирининг 1/2 финалида! 1 11:14Райан Гарсия Хейнига қарши жанг олдидан вазн меъёрини бажара олмади 0 10:53Темиров рақиби йиқилганидан сўнг берилган зарба бўйича изоҳ берди 0 10:32ПСЖ собиқ устози "Барселона"ни бошқариши мумкин 0 10:11Porsche Tennis Grand Prix. Свёнтек Эмма Радукануни қийинчилик билан енгди 0 09:50Кейингиси ким? Кичигин ёки Чапанов? Шоҳасан Мирзаматов жавоб берди 0 09:29Бугун курашчи қизларимиз тарих яратиш учун гиламга чиқишади 0 09:08Осиё кубоги. Бугун олимпиячиларимиз Кувайтга қарши майдонга тушишади 0 08:47Porsche Tennis Grand Prix. Рибакина 1/2 финалга чиқди 0 08:26IBF'нинг янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди 0 08:05Бугун Осиё чемпонатининг илк куни 8 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:44Шомуродовнинг "Кальяри"си "Ювентус"га қарши ўйиннинг охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0

09 фев 16:30
Янгиликлар

Футбол

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда”

ОЧЛ “плей-офф” босқичи ўтиш баҳсида Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди.

Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Жаиш” клуби футболчиси, Сардор Рашидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор “Бунёдкор” жамоасини ғалаба ва гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тўғри, биз ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳужумдаги вазиятларни гол билан якунлай олмадик. Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда. Ички чемпионатда ҳам омадимиз келмаяпти. Ўтган йилги “Ал Жаиш”ни гўёки йўқотиб қўйгандекмиз. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, ҳаммаси олдинда.

Алам қилгани ўтган йили клубим билан ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Энди бор эътиборимизни ички чемпионат баҳсларига қаратамиз. “Бунёдкор”га эса гуруҳ босқичида омад тилайман.

Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик, лекин омадимиз келмади. Пенальти бу лотерея дейилади 50 га 50 вазият ҳисобланади. Афсуски ўша вазиятда гол ура олмадим”, - дейди “Ал Жаиш” клуби футболчиси Сардор Рашидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг