UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0

06 май 16:33
Янгиликлар

Футбол

Сардор Рашидов нега "Насьонал" ўйинларида майдонга тушмаяпти?

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолиятини Португалияда давом эттирмоқда.

Куни кеча, "Насьонал" клуби чемпионатнинг 32-тури доирасида "Гимараеш" меҳмони бўлди ва сўнгги дақиқалардаги урилган голи эвазига 1 очкога эга бўлди. 

Ушбу баҳсда Рашидов майдонга тушмади, у хатто ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 27 ёшли ҳужумчимиз билан боғландик.


— Нима учун сўнгги уч ўйиндан бери майдонга тушмаганингиз сабабини айтиб ўтсангиз...

— Ҳозир Ўзбекистондаман. Виза бўйича бир қанча муаммо юзага келди, шунинг учун клубдаги ўйинларда майдонга тушмаяпман. Бу мавсум бошқа ўйнамайман.


— Жорий мавсум жамоангизни лигада жон сақлаб қолиш имконияти қандай?

— Фикримча, бу мавсумда клубим Португалия қуйи лигасига тушиб кетиш эҳтимоли юқори.


— Жамоангиз қуйи лигага тушиб кетадиган бўлса, "Насьонал"дан кетасизми?

— Агар шундай бўлса, бошқа клуб сафига ўтиб кетишим мумкин. 


— Қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини айта оласизми?

— Таклифлар бўлмоқда. Лекин, айнан қайси давлатлардан таклифлар бўлаётганини ҳозирча айта олмайман. Мавсум тугаганидан кейин бир тўхтамга келаман.


— Осиё кубоги-2015да кўрсатган ўйинингизни намойиш этиш учун қайси омиллар сизга тўсқинлик қилмоқда?

— Ўйлашимча, ҳеч нарса менга ҳалақит қилмаяпти. Айни вақтда алоҳида ўзим машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпман. 


— Эндиги режаларингиз ҳақида икки оғиз мухлисларингиз учун айтадиган гапингиз бўлса марҳамат...

— Мен Португалияга кеча келиб қолганим йўқ. "Насьонал"га келганимдан сўнг, ўйиним ўхшамаган учрашувлар кўп бўлди. Мана шундай пайтда мени қўллаб-қувватлаб туришгани учун уларга алоҳида раҳмат айтаман. 


— Сизга ҳам раҳмат! Биз сизга ишонамиз, муваффақият ҳамроҳингиз бўлсин!

— Раҳмат!


Нодир Абдурасулов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг