UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Порье афсона, аммо унинг бу сафарги рақиб Махачев… Ислам UFC рекордини такрорлаши мумкин (Мутолаа учун) 0 20:10Хабиб Нурмагомедов: "Дастин хавфли бўри, у билан ҳазиллашиб бўлмайди" 0 19:48"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 19:27UFC собиқ чемпион ҳамда даъвогар ўртасидаги жангни тасдиқлади 0 19:06Қозоғистонлик оғир атлетикачи Лондон Олимпиадасидан 12 йил ўтиб, совриндорга айланди 0 18:45Татаристонлик "Гладиатор"нинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 18:24Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди 0 18:02Уиттакер: "Хамзат учун жанг тез тугайди" 0 17:41Ўзбекистонлик хоккейчи АҚШ ёки Европага йўл олиши мумкин 0 17:20Макгрегор иштирок этадиган UFC 303 турнирининг яна бир катта жанги эълон қилинди 0 16:58"Челси" италиялик мураббийга уч йиллик шартнома таклиф қилди 0 16:37Нурмагомедов жанг қиладиган UFC Абу-Даби турнирининг яна бир тўқнашуви маълум бўлди 0 16:15Стирнс фаолиятидаги илк совринни Рабатда қўлга киритди 0 15:43Мирафзал Ахтамов Дана Уайт даъвогарлар сериясида жанг қилиши ҳақида нималар деди? 0 15:22Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин 0

01 июн 21:34
Янгиликлар

Бошқалар

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида, профессионал футбол клубларига ўқув-машғулотларни санитария қоидалари ва гигиена талабларига мувофиқ ҳолда бошлашга, 2020 йил 5 июндан эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мусобақаларини давом эттиришга рухсат берилди. Албатта, футбол ўйинлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Гувоҳи бўлганингиздек, карантин қоидалари аста-секин юмшамоқда. Бу эса ниҳоят спорт машғулотларини ўтказиш имконияти пайдо бўлаётганини англатади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн видеоконференция Республика махсус комиссияси қарорига кўра «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти томонидан ўтказилган онлайн видеоконференцияда вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ карантин даврида фаолияти йўлга қўйиладиган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клубларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар ўқиб эшиттирилди.

Буйруққа мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Қолаверса, спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37°С ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақида соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 0730 дан 1830 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Ҳар бир спорт иншоотида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилиб, спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотларини ҳудудларда ўтказиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармалари билан келишиш, маҳаллаларга бириктирилган тренерлар томонидан режа асосида масофани сақлаган ҳолда маҳаллий аҳоли билан бадантарбия машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Бунда спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотлари давомида маҳаллий аҳолини бир жойда тўпланмаслик чоралари кўрилади.

Ўз навбатида, спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотларининг фаол иштирокчилари ҳамда ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Фақат, аҳолидан талаб қилинадигани, берилган имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш. Унутманг, карантин қоидаларининг юмшатилаётгани – карантин бекор бўлганлигини англатмайди.

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигини асранг!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг