UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0

17 янв 16:52
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Саудия Арабистони ўз тарихида илк бор қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади

Теглар :  Пекин-2022
Саудия Арабистони терма жамоаси Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Бу ҳақда мамлакат Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Хабарда таъкидланича, Саудия Арабистони тоғ чанғиси терма жамоасининг икки нафар аъзоси Пекинда бўлиб ўтадиган ХХIV қишки Олимпия ўйинларига йўлланма олган. Тоғ чанғичилари Салман аль-Хувайш ва Файек Абди қироллик ва бутун Форс кўрфази минтақасидан қишки Ўйинлар тарихида иштирок этадиган илк спортчилардир. Улар Пекин Олимпиадасига расмий саралаш очколарини қўлга киритишган.

Бундан ташқари, Ар-Риёд Хитой пойтахтида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига делегация юборади. 

Эслатиб ўтамиз, ХХIV қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг