UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0

22 ноя 19:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саудияда жанг қилувчи бокс юлдузлари ва кеча карди. Бизни нималар кутмоқда?

23 декабрь куни Саудия Арабистонида тақвим йилини амалда ёпиши керак бўлган катта бокс турнири бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Улар биринчи навбатда шу йилнинг баҳорида йирик тадбирни ўтказиш ҳақида ёза бошлаганди, бироқ бу ўхшамай қолди. Бунга сабаб тахминий тўловлар, иштирокчилар таркиби ва ноаниқ истиқбол бўлди. Хусусан, асосий қатнашчилар дунёнинг энг кучли оғир вазн тоифаси боксчилари бўлиши керак эди. Тайсон Фьюри ва Александр Усик у ерда жанг қилиб, оғир вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпионини аниқлашлари лозим эди. Оқшомнинг яна бир карди Деонтей Уайлдер ва Энтони Жошуа ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган. 

Охир-оқибат иккала жанг ҳам бекор қилинди, аммо Саудия барибир энг яхши жангчилар билан тўлдирилган янги кардни тақдим этди. Иштирокчилар орасида Жошуа ва Уайлдер ҳам бор, лекин улар ўзаро жанг қилмайди. 


Энтони Жошуа – Отто Уаллин 



Жошуа жаҳон боксининг асосий юлдузларидан биридир. Британиялик катта спортчи, у Усикдан икки марта мағлубиятга учраганига қарамай, рейтингда қуйи поғоналарга тушиб кетмади. Энди эса аста-секин яна юқори ўринлар учун ҳаракат қилмоқда. Энтони ўзининг сўнгги жангида Роберт Ҳелениусни нокаутга учратди. Бунгача у ҳакамлар қарори билан Жермейн Франклинни мағлуб этганди.  

Айтганча, Жошуа ҳаваскор боксда Уоллин билан тўқнаш келган ва ғалаба қозонганди. Отто ҳам бундан аввал Фьюри билан рўбарў келган ҳатто ғолиб бўлишига бир баҳя қолганди, аммо якунда таслим бўлганди. Охирги жангида швед россиялик Мурат Гассиевдан бўлинма қарор билан устун келган. У ушбу ғалабаси орқали кетма-кет ғалабалар сериясини 6 тага етказиб олди. 


Деонтей Уайлдер – Жозеф Паркер 


Уайлдер ҳозирги бокснинг энг қўрқинчли нокаутчиси саналади. Бир йил олдин Деонтей  Хелениусни биринчи раундда нокаутга учратган ва шундан бери Жошуа ёки Нганну билан жанг учун ҳаракат қилиб келаётанди. Якунда ташкилотчилар унга Жозеф Паркерни танлаб берди. 

Айтиш лозимки, Уайлдернинг мақсади Энтони билан бўлажак жанг ҳисобланади. Биринчидан, бу пул учун кураш. Миш-мишларга кўра, у ушбу дуел учун 50 минг доллар ишлаб олиши мумкин. Иккинчидан, бундай жангдаги ғалаба унга чемпионлик жанги учун йўл очиб беради. Ҳатто матбуот анжуманида ҳам Деонтей Жошуадан бу қарама-қаршилик қачон бўлиши ҳақида сўради. Бундан ташқари, бу реванш баҳси ҳам бўлади. 


Дмитрий Бивол – Линдон Артур 


Дмитрий аллақачон йирик турнирларни ўзи бошқара оладиган даражага келган, аммо бу ҳолатда россиялик учун йил охиригача жанг қилиши муҳим эди, чунки Бивол охирги марта ўтган йилнинг ноябрь ойида Гилберто Рамиресни ишончли тарзда мағлубиятга учратганди. Артур у қадар кучли боксчи эмас, бироқ Дмитрийнинг ўзи енгил вазн тоифасида айни дам Линдон энг яхши вариант эканлигини тан олди.  Артур профессионал фаолиятида фақат бир маротаба мағлуб бўлган. Бу ҳодиса Энтони Йардга қарши баҳсда содир бўлган. Шундан сўнг Линдон 4 та жангда зафар қучди ва уларнинг 3 таси муддатидан олдин якунига етди. 

Ва булар бўлажак турнирнинг барча жуфтликлари эмас. Яқинда Усик билан шов-шувли жанг ўтказган Даниел Дюбоа проф боксда ҳали мағлуб бўлмаган Жаррел Миллер билан тўқнашса, Жей Опетайя умидли жангчи Эллис Зорро билан учрашади. Оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича расмий давогар ҳисобланган ва ҳали енгилмаган Филип Ҳргович Марк де Морига қарши рингга чиқади. Шунингдек, Фьюри ва Нганну билан бир кардда жанг қилган россиялик Арсланбек Маҳмудов германиялик Агит Кабаел билан жанг қилади.


Хориж сайтлари асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг