21 июл 08:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альвареснинг декабрдаги тахминий рақиби маълум
Мексикалик 26 ёшли боксчи Сауль “Канело” Альварес ўзининг навбатдаги жангини 17 сентябрь куни биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони британиялик Лиам Смитга қарши ўтказади.
Айни пайтда Альвареснинг жамоаси декабрь ойида ўтказиладиган навбатдаги жанг учун рақиб изламоқда. Канелонинг сўзларига қараганда, бу рақиб катта эҳтимол билан ўрта вазнда WBO чемпиони британиялик Билли Жо Сондерс бўлади.
“Ҳа, биз Сондерс билан жанг ташкил қилиш ҳақида бош қотиряпмиз. Лекин биринчи галда Смит билан орани очиқ қилиб олишим керак. Кейин бор эътиборни Билли Жога қаратамиз”, — деди Канело.
Ҳавола :
Фикрлар