20 сен 09:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Сауль Альвареснинг жароҳати 10 декабрда жанг ўтказишига ҳалал бермайди
Профессионал бокснинг ўрта ва биринчи ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес қўлидан жароҳат олган эди.
Лиам Смитга қарши ўтказилган жангда орттириб олинган бу жароҳат жиддий бўлиб чиқмади. Альварес ўзининг 10 декабрга белгиланган жангида иштирок эта олади.
Ҳозирча рақиб номи маълум эмас. Лекин катта эҳтимол билан мексикалик боксчи канадалик Давид Лемье, америкалик Кертис Стивенс ёки ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони англиялик Билли Жо Сондерсга қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар