UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

27 июн 07:42
Янгиликлар

Бошқалар

Сайтимиз бош муҳаррири «Йилнинг энг фаол спорт журналисти» танловида тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

 Унда шундай жумлалар бор: «Оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётганини алоҳида қайд этиш лозим».

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатини фаол тарғиб этиш, мамлакатимиз аҳолиси, хусусан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ҳамда блогерларнинг меҳнатини юксак қадрлайди.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан 2004 йилдан буён вазирлик томонидан «Йилнинг энг фаол спорт журналисти» ижодий танлови ўтказиб келинади ва унинг ғолиблари ҳар сафар журналистларнинг касб байрами арафасида тақдирланади. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган тадбирда жорий йилги ижодий танлов ғолиблари билан бир қаторда спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ва уларнинг устозлари, спорт таълим муассасалари ва иншоотлари фаолиятини фаол ёритиб келаётган ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва журналистларни касб байрами билан муборакбод этди.

- Барчангизни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан вазирлигимиз номидан самимий қутлайман. Сизлар биз учун таъбир жоиз бўлса ойна вазифасини ўтаб бермоқдасиз. Спортчиларимиз қаерларда хатога йўл қўйишмоқда, яна нималарга аҳамият қаратиш лозим, спортимиздаги муаммолар нимадан иборат? Бу каби саволларга керак бўлса мутахассислардан аввал журналистларимиз эътибор қаратишмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугунги муваффақиятларимиз замирида сиз журналистларнинг ҳам ҳиссангиз беқиёс, - деди Равшан Сайфиддинович.
 


«Йилнинг энг фаол спорт журналисти» танловига қизиқиш бу йил ҳар қачонгидан юқори бўлди. Ҳакамлар ҳайъати ҳам ғолиб ва совриндорларни аниқлашда қийналишди. Якунда танловнинг ғолиб ва совриндорлари учлиги қўйидагича кўриниш олди.

1-ўрин: Акбарали Аллаев – «Спорт» телеканали бош муҳаррир ўринбосари;

2-ўрин: Камолиддин Алимов – www.olamsport.com сайти бош муҳаррири;

3-ўрин: Тўлқин Рўзиев – «Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири.

Шунингдек, тадбирда йил давомида жисмоний тарбия ва спортни фаол тарғиб қилиб келаётган бир гуруҳ журналист ва ижодкорлар “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси: кўкрак нишони ҳамда вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 июн 11:13:53
Bahodir10
Tabriklayman ishlaringizga omad
   
27 июн 10:21:14
.Sherzod.
Табриклимиз , меҳнат қилишдан чарчамелар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг