26 янв 11:02
Янгиликлар
Теннис
Серена Уильямс Индиан-Уэллс турниридаги иштирокини тасдиқлади
АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказиладиган нуфузли теннис турнирида иштирок этувчи теннисчиларнинг рўйхати эълон қилинди.
Ушбу мусобақада жароҳат сабаб мавсумнинг дастлабки турнирларини ўтказиб юборган Энди Маррей, Новак Жокович, Кеи Нисикори сингари етакчи ракетка усталари иштирок этишади.
Шунингдек, хотин-қиз теннисчилар ўртасида дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси америкалик Серена Уильямс ҳам Индиана-Уэльсдаги иштирокини тасдиқлади. Мусобақанинг 2016 йилги ғолибаси Виктория Азаренко эса турнирда қатнаша олмайди.
Маълумот учун, Индиана-Уэльсда ўтказиладиган BNP
Paribas Open турнирининг амалдаги ғолиблари швейцариялик Рожер Федерер ҳамда
россиялик Елена Веснина ҳисобланади.
Ҳавола :
Фикрлар