UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

14 мар 18:37
Янгиликлар

Кураш

Сергелида ёш полвонлар беллашди

Теглар :  Кураш
Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт мажмуасида кураш бўйича 2006-2007 йилда тўғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Прокурор соврини учун мусобақа ўтказилди.

Мусобақада ўғил болалар 46, 55, 60 кг вазнда, кизлар эса 48, 57 кг вазда беллашишди.

Муросасиз баҳсларда 70 нафарга яқин ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Қизғин беллашувлар якунига кўра, Жаҳонгир Рўзиқулов, Хушнуд Бобоқулов, Абдулазиз Азамов, Диёра Мирзаева ва Зарина Холмирзаевалар ўз вазнларида ғолибликка эришган бўлса,   Муҳаммад Ҳакималиев, Хумоюн Норқўзиев, Акбар Зоиров, Ислом Хамроев, Шохрух Олимов, Фотима Умрзоқова ва Севинч Ибрагимова каби ёшлар совринли ўринлардан жой эгаллашди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросмида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори, пойтахт кураш федерацияси раҳбари Улуғбек Қосимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси Отабек Эшмаматов ва бошқа маъсуллар иштирок этишди.

Мусобақа жуда қизиқарли ўтди. Муҳими, бир қатор иқтидорли ёшлар саралаб олинди. Келгусида Тошкент шаҳар кураш федерацияси режасига асосан пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ана шундай оммавий кураш мусобақаларини ўтказиш режалаштирилган. Мақсад, курашимизнинг оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёш курашчиларни саралаш орқали кураш бўйича Ватанимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя этадиган кучли полвонларни камолга етказиш. 

Ушбу мусобақа Сергели туман прокуратураси, Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг пойтахт кураш федерациясига кўрсатган амалий ёрдами натижасида ташкил этилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг