UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

16 мар 12:33
Янгиликлар

Теннис

Сергей Фомин Актобе турнирининг финал остонасида тўхтатилди

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича ITF турнири ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам ўз имкониятини синаб кўрди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси 1/4 финалда мусобақанинг биринчи ракеткаси, россиялик Евгений Филипповни 7/6(1), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 

Афсуски, у бироз аввал якунига етган 1/2 финал учрашувида турнирнинг тўртинчи ракеткаси, россиялик Егор Агафоновга 1/6, 4/6 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Олтмиш саккиз дақиқа давом этган баҳсда Фомин 5, Агафонов 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам биттадан қўшхатога йўл қўйди.  

Таққослаш учун, турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган Фомин ATP рейтингида 674, Егор Агафонов эса 582-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг