07 авг 09:46
Янгиликлар
Теннис
Сергей Фомин Ченду Универсиадасида қўлга киритган бронза медалини қабул қилиб олди + ФОТО
Ўзбекистонлик теннисчи Сергей Фомин куни кеча Хитойнинг Ченду шаҳрида давом этаётган Универсиада ўйинлари доирасида бронза медалини қўлга киритган эди.
Яккалик баҳсларининг ярим финал босқичи доирасида швейцариялик Вон Дер Шуленьергга имкониятни бой берган ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритган эди. Кеча Фомин ўз медали ҳамда эсдалик совғаларини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, бу Ўзбекистон делегацияси учун Ченду Универсиадасида қўлга киритилган 13-медал бўлди. Ҳозирда ҳисобимизда 8 та кумуш ва 5 та бронза медали мавжуд.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/fomin_sergey01
Фикрлар