23 июн 11:57
Янгиликлар
Футбол
Серхио Агуэро жароҳат олди
Бу ҳақидаги маълумотни “Манчестер Сити” устози ҳам тасдиқлади.
“Бёрнли”га қарши ўйинда “шаҳарликлар” ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳат орттириб олди.
“Ҳаммаси жуда яхши кўринаётгани йўқ. Унинг тиззаси билан боғлиқ нимадир бўлди. Серхио тиббий кўрикдан ўтганидан сўнгина кўпроқ нарса айта олишимиз мумкин. Карантиндан сўнг машғулотларни эндигина бошлаган вақтимизда унда тиззаси билан боғлиқ муаммолар бор эди. У бу ўйинда ҳам ўзини ноқулай ҳис этди”, — дейди Гвардиола.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар