UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

05 ноя 20:10
Янгиликлар

Футбол

“Севинч” – 12 карра Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Қаршидаги “Геолог” стадионида аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Қаршининг “Севинч” жамоаси Бекободнинг “Металлург W” клубига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда “Севинч” мағлуб бўлмаса, ўз тарихида 12-марта чемпионликни қўлга киритиши мумкин эди.

Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Қаршиликлар дуранг билан чекланмай, асосий рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан ҳам чиқдилар. Ҳар иккала жамоа учун қийин кечган ўйинда “Севинч” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу эса воҳа жамоасига жорий мавсумда муддатидан аввал чемпионликни тақдим этди. “Севинч” жамоаси бугун ўз тарихидаги 12-чемпионликни нишонлади!

Маълумот учун, қаршилик футболчи қизлар қаторасига 10 мавсумдан бери чемпионликни қўлга киритиб келишяпти.


XXII Ўзбекистон чемпионати, 19-тур

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 3:2 (2:1)

05.11.2016. “Геолог” стадиони.

Бош ҳакам: Жасур Қудратов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олимжон Абдухалимов (Навоий), Жалолиддин Хуснитдинов (Тошкент)

Гол: Зебо Жўраева, 2′-1:0, Маҳлиё Сарикова, 4′-2:0, Феруза Турдибоева, 65′-3:2 – Мавлуда Мунавварова (пен.), 45+2′-2:1, Людмила Карачик, 61′-2:2

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева, 20.Зумрат Назарова, 25.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 19.Саида Хандамова, 7.Феруза Турдибоева, 17.Танзила Зарбиева (37.Малика Бурханова 36), 9.Маҳлиё Сарикова, 55.Ильвина Аблякимова ( 77.Нилуфар Қудратова 63), 10.Зебо Жўраева (с).

Захира: 1.Ольга Кахарова, 16.Матлуба Абдирасулова, 5.Маҳлиё Юсупова, 18.Шохида Тожиддинова, 27.Шодия Тошева.

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 4.Насиба Хожиева, 6.Ирода Турдалиева, 8.Наргиза Абдирасулова, 11.Дилдора Назимова, 17.Людмила Карачик, 18.Юлдуз Набиева, 21.Ҳолида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунавварова, 77.Нозима Камолтоева, 99.Махфуха Турапова.

Захира: 30.Зиёда Ирисбоева, 7.Мардона Эламасова, 9.Камола Бердиева, 19.Нозима Эргашева, 20.Муқаддам Абдуллаева, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 97.Нодира Муйдинова.

Огоҳлантириш: Мафтуна Шойимова 55, Саида Хандамова 56, Феруза Турдибоева 82 – Ирода Турдалиева 8, Людмила Карачик 58, Насиба Хожиева 84.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг