14 ноя 18:25
Янгиликлар
Футбол
“Севинч” – тўққиз карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!
Тошкентдаги “Жар” стадионида аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2016нинг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Қаршининг “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург W” жамоалари майдонга тушишди. Ўйин тақдири дастлабки 14 дақиқа ичида ҳал этилди.
Феруза Турдибоева ва Зебо Жўраева томонидан киритилган голлар қаршилик футболчиларга XV Ўзбекистон Кубогини тақдим этди. “Севинч” ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.
XV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ
“Металлург W” (Бекобод) – ”Севинч” (Қарши) 0:2
Бош ҳакам: Анна Сидорова (Тошкент)
Голлар: Феруза Турдибоева, 2′-0:1, Зебо Жўраева, 14′-0:2
Ҳавола :
Фикрлар