UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

18 май 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов АҚШда жанг ўтказади, у Фируза Шарипова билан бир залда машғулот ўтказди + ФОТО

Шу кунларда профессионал боксда муроса ва мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида машғулотларни ўтказяпти.

Чарм қўлқоп устамизнинг бизга хабар беришича, унинг навбатдаги жанги ҳам АҚШда бўлиб ўтади. 

"Жангимнинг АҚШда ўтказилиши ойдинлашди. Тез орада жанг санаси ва рақибим ҳақида расмий маълумот берамиз", - деди Ғиёсов.

Боксчимиз Инстаграм саҳифасига жойлаган суратда қозоғистонлик таниқли боксчи Фируза Шарипова ҳам акс этган. Улар битта залда машғулот ўтказишяпти.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангини ўтган йилнинг 8 май тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида мексикалик Кристиан Гомесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. Бу Шаҳрам учун профессионал фаолиятидаги 13-жангдаги 13-ғалабаси бўлганди. У ўтказган жангларининг 9 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонган. 

Ғиёсов айнан бир йил олдинги жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида IBF North American Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритганди. Айни пайтда у IBF рейтингининг 6-поғонасини банд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг